11:33 / 30.03.2020
4 951

Мавлуда Асалхўжаева карантин вақтида ўтказилган тўйга боргани ҳақидаги хабарга изоҳ берди (видео)

Мавлуда Асалхўжаева карантин вақтида ўтказилган тўйга боргани ҳақидаги хабарга изоҳ берди (видео)
Фото: Instagram / @mavludauz
29 март куни ижтимоий тармоқларда карантин даврида ўтказилгани айтилган тўй маросимидан лавҳалар тарқалди. Хонадон ичида ўтказилган тўйда юзига ниқоб таққан, қўлига бир марталик қўлқоп кийган хонанда Мавлуда Асалхўжаеванинг қўшиқ куйлаётани акс этган.

Хонанда ушбу видео юзасидан Instagram’даги саҳифаси орқали тушунтириш бериб, у видеодаги тўйга Ўзбекистонда тўй маросимларини ўтказишга қўйилган тақиқ кучга киришидан олдин борганини маълум қилди.

«Мен бу тўйга 22 март куни борганман. Кундузи соат учларда. Келин-куёвни ҳам кўрганим йўқ, чунки уйга кирганимда беш—олтита хотинлар бор эди. Шуларга беш-олтита қўшиқ айтиб кетганман. Нима учун шунча пайтдан кейин карантин пайтида бу видеони чиқаришди? Қайси инсон чиқарди, уларга нима кераклигига ҳайронман? Халқимизнинг оғир кунида, карантин пайтида шу нарсани чиқариш керакми? Мен ҳеч қачон ҳукуматимизнинг айтганидан чиқмаганман. Мен бутун умр нима тўғри келадиган бўлса, шуни қилиб келган одамман. Мендан хафа бўлманглар, мен шу видеони чиқарган одамдан хафаман», — дейди Мавлуда Асалхўжаева.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Мавлуда Асалхўжаева карантин вақтида ўтказилган тўйга боргани ҳақидаги хабарга изоҳ берди (видео)