
Бугун телевидение рейтингида хусусий каналлар етакчилик қилаётгани сир эмас. Аммо улардаги айрим кўрсатувлар моҳияти маънавиятимиз, миллий менталитетимизга ёт экани кўпчиликни ташвишлантирмай қўйди. Савол туғилади: олди-қочди кўрсатувлар билан томошабин эътиборини жалб қилишдан канал маъмуриятига нима наф?
Zo’r TV каналида эфирга узатиладган “Hello Africa” ва “Aldama meni” каби кўрсатувлар кўпчиликнинг жонига теккани рост. Шу боис “Facebook” ижтимоий тармоғида томошабинлар Маданият вазири Озодбек Назарбековдан маданиятсизлик ва бемаъниликни тарғиб қилувчи бу каби шоулар устидан назорат ўрнатишни сўрашган.
Бошловчилар савияси, мулоқотда фойдаланган сўзлари ва ҳатти-ҳаракати киши таъбини хира қилса, кўрсатув давомида тирик жониворлардан фойдаланиш, уларни кўнгилочар шартларнинг бир предмети сифатида кўриш дилхираликни икки ҳисса оширади. Биз фарзандларимизга чумолига ҳам озор бермасликни ўргатсак-у, улар соатлаб ахмоқона дастурлар билан заҳарланса, додимизни кимга айтамиз? Тўғри, “Ёқмаса, болангни бундай кўрсатувларни кўришдан чегаралаб қўй”, дегувчилар ҳам топилади. Биз-ку фарзандимизга бундай чегарани қўярмиз, аммо бундай ахмоқона кўрсатувларни оммага “илинаётган”ларни ким чегаралайди?
Ривожланган мамлакатларда болаларга сифатли мазмундаги ОАВни танлаш учун бошланғич синфлардаёқ медиасаводхонлик дарслари ўтилади. Бу амалиётни биз ҳам ўрганмасак, келажагимизни қутқаришга кеч қоламиз, шекилли. Сиз нима дейсиз, фикрдош?
Фарзона Ҳамроева
Манба: fikrat.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар