12:02 / 21.08.2020
3 155

Ўзбек фотографи депрессияга оид автопортретлар ғолиб бўлди (видео)

Ўзбек фотографи депрессияга оид автопортретлар ғолиб бўлди (видео)
Арсений Несходимов. Фото: Wellcome Photography Prize
Ўзбекистонда туғилган фотограф Арсений Несходимов "Депрессия" мавзусидаги бир нечта автопортретлари билан "Wellcome Photography 2020" мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда Британиянинг Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Фотосуратчи 15 минг фунт (202,8 млн. сўм) ишлаб олди. Несходимов "Прозак" деб номланган бешта расмлар тўпламини яратди. 20 ёшидан бери депрессиядан азият чеккан иқтидорли фотографнинг айтишича, антидепрессантлар унга ёрдам бермаган ва шунинг учун у ўз ота-онасининг уйида ва Мисрнинг Шарм ал-Шайхида бўлган воқеаларни тасвирлаш учун Москвадан чиқиб кетишга қарор қилган.

"Менинг автопортретларим умидсизлик ва маънони йўқотиш билан курашишга ёрдам берадиган даволашнинг бир тури, айниқса пандемиянинг ушбу оғир даврида. Мен уч ой ишсиз уйда қолиб кетдим ва яшашга мазмун берган ягона нарса, - бу суратга олишни давом эттириш бўлди", - деди Несходимов.

Арсений Несходимов. Фото: Wellcome Photography Prize
Ҳакамлар ҳайъати турли мавзулар бўйича баҳс олиб борган 13 мамлакатдан келган 25 нафар фотосуратчиларни танлаб олди. Ғолиблар 19 август куни бўлиб ўтган онлайн тадбирда эълон қилинди. Ғолибларнинг номлари ва асарлари YouTube'да эълон қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбек фотографи депрессияга оид автопортретлар ғолиб бўлди (видео)