Мусулмон Юнусов: “Эркак ўз вазифасини тўлиқ бажарса, аёл кўчага чиқмайди” (видео)

Мусулмон Юнусов: “Эркак ўз вазифасини тўлиқ бажарса, аёл кўчага чиқмайди” (видео)

Актёр Мусулмон Юнусов “Аёл қалби” кўрсатувида аёл ва эркакнинг оиладаги ўрни ҳамда вазифалари ҳақида фикр билдирди. У эркак оиладаги масъулиятини тўлиқ адо этса, аёл ҳам ўз вазифаларини бажаришга интилишини таъкидлади.

“Эркак киши ўзининг эркаклик вазифаларини ҳаммасини қилиб қўйса, аёл уялганидан ўз вазифасини қилади. Эркак киши ўз вазифасини тўла-тўкис қилмаса, аёл мажбур бўлади, яъни уни мажбур қиламиз. Ўзидан ўзи ундай бўлмайди”, — деди актёр.

Бошловчи эса аёлларнинг ишлаши ва оилани моддий таъминлаш масъулиятини ўз зиммасига олишига айрим ҳолларда эркакларнинг хатолари сабаб бўлиши мумкинлигини сўради.

“Демак, аёлларимизнинг эркаклашиб кетишида, 'ўзим оилани боқаман' дейишида шароит ҳам сабаб бўлади. Яъни эркаклардан хатолар ўтади, демоқчисиз-да?” — дея савол берди бошловчи.

Мусулмон Юнусов эса бу фикрга қўшилмаслигини билдириб, шахсий қарашларини мисол орқали тушунтирди.

“Хатомас. Чунки, масалан, менинг шахсий фикрим: эркаклик вазифасини қилса, пул муаммоси, уйдаги рўзғорнинг ҳаммасини қилиб қўйса, аёл юрмайди-да. Яъни кўчага чиқмайди. Чунки керак эмас-да”, — деди у.

Актёрнинг мазкур фикрлари ижтимоий тармоқларда ҳам турли муносабатларга сабаб бўлмоқда. Изоҳларда кўпчилик унинг қарашларини қўллаб-қувватлаган.

Сиз Мусулмон Юнусовнинг фикрига қанчалик қўшиласиз? Сизнингча, аёл қандай ҳолатларда ишлашга мажбур бўлади? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар