14:30 / 27.11.2020
3 770

«Бунақа қилиб пул топиб, нон еганингдан тезак еганинг яхши». Жаҳонгир Отажонов «Ўйнасин» клипи режиссёрини кўчирмакашликда айблади (видео)

«Бунақа қилиб пул топиб, нон еганингдан тезак еганинг яхши». Жаҳонгир Отажонов «Ўйнасин» клипи режиссёрини кўчирмакашликда айблади (видео)
Хонанда Жаҳонгир Отажонов «Ўйнасин» клипини суратга олган режиссёр Ҳабибулло Набиевни кўчирмакашликда айблади. Унинг таъкидлашича, 20 ноябрь куни YouTube’да премьера қилинган ушбу клипнинг айрим саҳналари украиналик хонанда Макс Барскихнинг «Соҳиллар» («Берега») клипидан кўчирилган.

«Ҳабибулло укам, исминг чиройли, муомаланг чиройли, кулиб турасан, бизга ўхшаб бировга тўғридан-тўғри гапирмайсан, лекин бунақа ёлғончи бўлиб туриб, битта санъаткордан шунча минг долларлаб олиб, битта санъаткорнинг клипидан шунақа даражада кўчириб, саҳналарини ўғирлаб, яна уялмасдан, ‘Укам қачон бу тайёр бўлади, айтган кунингга бўлмаяпти’, деганимда, ‘Фантазияларимни кутдим, сизга зўр бўлсин, деб чўзилиб кетди’, деб алдаганингдан, бунақа қилиб алдаб клип олиб, нон еганингдан тезак еганинг яхши, укам.

Халқнинг олдида юзингга айтяпман. Уял, укам, майли ўзингни виждонингга, лекин мен илтимос қиламан, биз билан ҳамкорлик қиладиган Нево каналидагилардан, клипни ўчириб юборганилар яхши, ўчирворилар, илтимос. Уни одамлар кўриб, ‘просмотридан нон еганимдан мен ҳам тезак еганим яхши, майли ўша кетган пулим кетвурсин, лекин ўша клипни мен қўйишга уяламан. Макс Барских деган санъаткор бор экан. Мен Аллоҳ ҳаққи, қиёмат ҳаққи, бунақа санъаткор борлигини билмасдим.

Азиз мухлислар, мен сизлардан кечирим сўрайман, клип чиқариб кўрсатганимга. Бу нарса учун 9 ой кутиб, ижод бир тийин бўлишини билганимда бу ишни сенга буюрмаган бўлардим. Ҳаби, сенга раҳмат, тўғриси кутмагандим, Аллоҳ ҳисоб-китобини қилар
», — дейди Жаҳонгир Отажонов ўз видеомурожаатида.

Ушбу мурожаат эълон қилинганидан сўнг хонанданинг расмий YouTube каналидан «Ўйнасин» клипи ўчириб ташланди.

«Ўйнасин» клипидаги Жаҳонгир Отажоновнинг кул ранг либосдаги образи, шу рангдаги ялтироқ саҳна ҳамда отли аттракциондаги саҳналар ҳақиқатдан ҳам Макс Барскихнинг «Соҳиллар» клипидаги саҳналар билан бир хил.

Бундан ташқари, интернет фойдаланувчилари «Ўйнасин» қўшиғи сўзлари Аҳрор Усмоновнинг шу номли қўшигидан кўчирилганини ҳам ёзиб қолдирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)