07:24 / 27.12.2020
2 665

Кинода аёл фақат уй бекаси ёки қайнона образида намойиш этилади. Аслидачи?

Кинода аёл фақат уй бекаси ёки қайнона образида намойиш этилади. Аслидачи?
Электрон ва оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган Аёллар медиа клуби аъзоларининг навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида блогер ва «SmartGov consulting» раҳбари Азиза Умарова медиа маҳсулотларда аёллар образининг яратилишига тўхталиб ўтди:

«Ўзбек киноларида ҳам, телекўрсатувларда ҳам аёлларга нисбатан қараш яхши эмас. Зиёли ўзбек аёллари образлари яратилмаяпти. Кинода аёл кўрсатилса у фақат уй бекаси ёки қайнона образида намойиш этилади. Аслидачи? Аёлларимизнинг жамиятдаги ўрни ошмоқда. Катта лавозимларни эгаллашмоқда. Агар биз медиа контентда аёлларни шунчаки рафиқа ва қайнона образида гавдалантираверсак, жамиятнинг хотин-қизлар муаммоларига бўлган қарашларини ўзгартира олмаймиз. Омадли, зиёли, тадбиркор аёлларимиз ҳам кўп. Шунда образларни ҳам кўпроқ намойиш этиш керак. Медиада аёллар образларини дискриминацион характерга эга бўлиб қолаётгандай туюлмоқда», — деди Азиза Умарова.

Шунингдек тадбирда аёллар учун телекўрсатувлар фақатгина пишириқлар ва безаниш ҳамда косметология билан боғлиқ бўлиб қолгани танқид қилинди. Телевизор орқали аёлнинг бахти фақат шу нарсаларда деган тарғибот оқибатлари салбий эканлиги таъкидланди.

Давра суҳбатидан сўнг «Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан айнан аёллар муаммолари тўғрисидаги «Рангсиз тушлар» фильмининг премьераси тақдим этилди. Аюб Шаҳобиддиновнинг ўткир ижтимоий муаммоларга бағишланган фильмида узоқ йиллик маҳкумликдан сўнг жамиятга мослашишга қийналаётган аёлнинг тақдири ҳикоя қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Кинода аёл фақат уй бекаси ёки қайнона образида намойиш этилади. Аслидачи?