20:30 / 06.01.2021
8 568

Неслиҳан Атагул ва Керем 2020 йилнинг энг яхши турк актёрлари сифатида эътироф этилди (фото)

Неслиҳан Атагул ва Керем 2020 йилнинг энг яхши турк актёрлари сифатида эътироф этилди (фото)
Туркиянинг «Синемапорт» сайти 2020 йилнинг энг яхши актёр ва актрисалари ҳамда лойиҳаларни аниқлади. Бу ҳақда «Кинотека» хабар берди.

Йилнинг энг яхши актрисаси − Неслиҳан Атагул («Элчининг қизи»)

Фото: «cinematurk.ru»
«Элчининг қизи» сериали бош қаҳрамони Неслиҳан Атагул «Йилнинг энг яхши актрисаси» деб эътироф этилди. Ёш ҳамда маҳоратли актриса Неслиҳан миллионлаб томошабинлар қалбини забт этган турк шоу-бизнесининг марвариди ҳисобланади. У дунё бўйлаб мухлислар меҳрини қозонган, ҳаттоки танқидчиларнинг ҳам олқишига сазовор бўлган. Шунингдек, кўплаб кино мукофотлари билан ҳам тақдирланган. Унинг жозибали қиёфаси, актёрлик маҳорати ва самимий табассуми ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.

Йилнинг энг яхши актёри − Керем Бурсин («Эшигимни тақиллат»)

Фото: «Кинотека»
«Эшигимни тақиллат» сериали қаҳрамони Керем Бурсин «Йилнинг энг яхши актёри» деб топилди. Машҳур актёрлар орасида ёш, таниқли ва истеъдодли Керем турк кинематографиясининг шаҳзодаси ҳисобланади. У ҳамиша ўз устида ишлашни ёқтирадиган масъулиятли шахс.

Энг яхши эркак дебютант − Танер Ўлмаз

Фото: «topфильмs.ru»
Энг яхши эркак дебютант – «Ғаройиб доктор» сериалида рол ижро этган Танер Ўлмазга насиб этди. Кўплаб томошабинлар сериалнинг илк қисмиданоқ истеъдодли ёш актёрнинг мухлисига айланишга улгурган.

Энг яхши аёл дебютант − Аҳсен Эрўғли

Фото: Pinterest
Энг яхши аёл дебютант – «Агентимга қўнғироқ қил» сериали қаҳрамони Аҳсен Эрўғли деб топилди. Актриса илк ижросиданоқ мухлислар эътиборига тушиб, муваффақият эшигини очишга ҳам улгурди.

Энг яхши комик актриса – Гупсе Ўзай

Фото: Pinterest
Энг яхши комедия актрисаси – «Келинлар уруши» фильмидаги ижроси билан мукофотга лойиқ деб топилди. Комедия актрисаси, режиссёр, сценарий муаллифи ва ўз соҳасининг муваффақиятли мутахассиси бўлиши учун замонавий гўзаллик стандартларига жавоб бериш шарт эмаслигини исботлаган аёл.

Йилнинг энг яхши актёри – Арас Булут Ийнемли («Еттинчи бўлмадаги мўъжиза»)

Фото: «turk-media.ru»
Турк киноюлдузи Арас Булут «Муҳташам юз йил» сериалида шаҳзода Боязид ролини ижро этганидан сўнг халқаро миқёсда машурликка эришган.

Йилнинг энг яхши сериали – «Чуқур»

Фото: «turk-media.ru»
Йилнинг энг яхши фильми – «Еттинчи бўлмадаги мўъжиза»

Фото: «turk-media.ru»
Йилнинг энг яхши комедияси – «Келинлар жанги»

Фото: «turk-media.ru»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Неслиҳан Атагул ва Керем 2020 йилнинг энг яхши турк актёрлари сифатида эътироф этилди (фото)