08:05 / 22.02.2021
2 679

Машҳур шахсларнинг ўрнига кўриниш берган ва фош этилган 6 қиёфадош (фото)

Машҳур шахсларнинг ўрнига кўриниш берган ва фош этилган 6 қиёфадош (фото)
Кўплаб таниқли шахслар шу қадар бандлигидан ўзларининг клонлари бўлишини орзу қилади. Лекин аллақачон бунинг чорасини топганлар ҳам бор. Улар баъзида концерт-дастурларида ўзининг ўхшашини кўриш мумкин. Аммо қуйида мухлислар томонидан бу каби ёлғонни фош қилиш ҳолатлари ҳам учраб туради.

Тимати

Фото: Cosmopolitan
2019 йил февраль ойида ижтимоий тармоқда ҳақиқий жанжал юз берган. Краснодарда бургер маркази очилиши маросимида Тиматининг ўрнига унга ўхшаш бошқа инсон чиқиш қилган, деб гумон қилган. Тадбирга келган одам Black Star етакчисига қараганда камроқ татуировка қилгани ва бўйи ҳам пастроқ эканлигини пайқаб қолган. Рэпернинг обуначилари сохта хонанданинг суратини Instagram’да Тимати саҳифасига қайд этган. Аммо юлдузнинг ўзи вазиятга ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Егор Крид

Фото: Cosmopolitan
2016 йилда Егор Криднинг Ульяновскдаги концерт-дастуридан кейин ижтимоий тармоқларда муҳокамалар тўлқини пайдо бўлган. Томошабинларга хонанданинг машҳур «Самая самая» таронасини шунчаки фонограмма қилиб турган ўхшаш эгизаги келгандек туюлган. Саҳнада умуман бошқа одам бўлганлигига асосий далил − ижрочи йигитда Криддан фарқли ўлароқ ўнг қўлининг орқа қисмида татуировка бўлмаган.

Дмитрий Нагиев

Фото: Cosmopolitan
Дмитрий Нагиев тадбирларда тез-тез ўзини кўрсатиб турадиган ўхшаши борлигини узоқ вақтдан бери билади. Унинг исми Иван Гант. У собиқ КВН иштирокчиси. Эндиликда у актёрлик карьерасини қурмоқда ва таниқли телебошловчи билан ўхшашлигини таъкидламоқда. Унга тез-тез дастхат олиш ва суратга тушиш учун мурожаат қилишади. Гантнинг Instagram саҳифасига 400 мингдан ортиқ киши обуна бўлган.

Адриано Челентано

Фото: Cosmopolitan
2009 йилда Адриано Челентанонинг ўхшаши Арманистон пойтахтининг 2791 йиллиги муносабати билан Еревандаги концертда иштирок этган. Ҳақиқат дарҳол ошкор этилмаган. Тадбирдан сўнг мухлислар афсонавий италиялик қўшиқчи арманча талаффузда жуда яхши куйлаётганидан шубҳа қилган. Кимдир Челентанонинг аэрофобияга дучор бўлгани ва дунё бўйлаб камдан кам саёҳат қилишини айтган. Журналистлар бу борада Адрианонинг вакилларига мурожаат қилган. Улар ҳам хонанданинг Арманистонда бўлмаганини тасдиқлаган. Шаҳар маъмурияти эса Челентано ўрнига унинг фамилиясидан ижодий тахаллус сифатида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган қиёфадоши келганлигини маълум қилган.

Сергей Жуков

Фото: Cosmopolitan
2018 йил Сергей Жуков концерт дастурларида кўпроқ қиёфадоши билан алмаштирилиши борасида янгиликлар пайдо бўлган. Миш-мишлар хонанда соғлиғида муаммоларга дуч кела бошлаганидан сўнг кўпайган. Хонанда чурра касаллигидан азият чекиб, уни олдириш учун бир неча бор операция столига ётишига тўғри келган. Реабилитациядан кейин ҳам у жуда кўп вазн йўқотган. Шунинг учун ҳам унинг ижтимоий тармоқлардаги сурати ўзига ўхшамас эди. Хонанданинг ўзи эса мухлисларнинг тахминига ҳазил тариқасида жавоб қайтарди: «Сиз аввалги постдаги суратда ким тасвирланганини муҳокама қилаётган вақтингизда, мен бу нотаниш одамнинг турмуш ўртоғим билан тушган суратини баҳам кўраман».

Валерий Леонтьев

Фото: Cosmopolitan
2013 йилда Валерий Леонтьев ҳам ёлғончиликда гумон қилинган. Хонанданинг ижроси болаларнинг «Янги тўлқин» фестивалидан бир кун олдин сирли тарзда ёзиб олинганидан мухлислар ғазабланган. У фонограмма орқали ижро этилган бўлиб, тадбирнинг расмий дастурида кўрсатилмаган. Мухлисларнинг таъкидлашича, сафар гавжум бўлганлиги сабабли мусиқачи бўш вақт топа олмаган ва унинг ўрнида эфирда қиёфадоши пайдо бўлган. Аммо хонанданинг вакиллари бу маълумотни рад этган. Валерийнинг ўзи ҳам навбатдаги концертида ушбу мавзу бўйича ҳазил қилган: «Менимча, оқшом давомида ҳақиқийми ёки қиёфадоши, деб тахмин қилинган бўлсам керак. Хўш, нима дейсизлар?», − дея мурожаат қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Машҳур шахсларнинг ўрнига кўриниш берган ва фош этилган 6 қиёфадош (фото)