14:34 / 03.05.2021
5 070

Бунёд Раҳматуллаев «Йиғламагин» фильмида қабрни ўзига қаздиришгани, дастлаб кастингдан ўтолмагани ҳақида (видео)


Актёр Бунёд Раҳматуллаев «Йиғламагин» фильмида қабрни ўзига қаздиришгани, дастлаб кастингдан ўтолмагани ҳақида гапириб берди.

Актёр бу ҳақида YouTube’даги  YashinTV каналига берган интервьюсида айтиб ўтган.

- Дадам билан Рустам Саъдиевнинг офисига борганмиз. Юзларим тўлишган, кўзга яқин болача эдим. Ўшанда Рустам ака менга қараб «кинода роль ўйнашни хоҳлайсанми?» деган. Ўйлаб ҳам ўтирмай «ҳа» деб айтганман. Ўзимга бўлган ишончимни ва роль ўйнашга хоҳишим борлигини кўриб, Тоҳир Содиқовнинг «Ўзбек» номли қўшиғининг клип жараёнига таклиф қилган. Шу клипда ўйнаганимдан сўнг орадан тўрт-беш йил вақт ўтиб, «Йиғламагин» фильмига кастинга чақиришган.

Синовдан ўтолмаганман. Жуда кўп йиғлаганман. Қалбдан қилинган дуонинг ижобати, албатта, бўлади. Ўша куннинг ўзидаёқ, кечқурун мени қайта кастингга раҳматли устоз режиссёр Шуҳрат Аббосов чақирган. Шу пайтда қайтиб борганман ва ютиб чиққанман. Мен билан бирга ҳозирги эстрада соҳасида кўзга кўриниб келаётган истеъдодли хонанда Иззат Шукуров ҳам бор эди. Шудай қилиб, 9 ёшимда бу ролни ўйнадим ва ҳаётимда катта ўзгаришлар бўла бошлади. Халқ жуда яхши қабул қилди.

Қийинчиликларга келадиган бўлсак, мен зир титраган, ичимдан музлаб ижро этган саҳнам бу, албатта, қабр қазиш саҳнаси бўлган. Қабрни ўзимга қаздиришган. Ота-онам ўлгани, синглимга қабр қазишга мендан бошқа инсон йўқлигини ичимдан ҳис қилдириш учун, шу вазиятга тушуришган. Мозор жим-жит. Мен, партнёрим, тасвирчи ва режиссёр бор, холос. Отам ташқарида турганларини сезиб турган бўлсам ҳам муҳит мени ростдан ота-онамдан айирган эди. Қаттиқ сиқилганман, гарчи ёш бўлсам ҳам. Фильмда кўрган барча ачинарли саҳналарингизни биз ҳақиқатан ижро этганмиз. Бу фильм ҳалигача халқ қалбида яшаётганининг асосий сабаби ҳам мана шу бўлса керак, - деди Бунёд Раҳматуллаев.

Маълумот учун, Бунёд Раҳматуллаев мухлислар орасида «Сеҳрли қалпоқча», «Йиғламагин», «Илҳақ» каби фильмлардаги роллари билан машҳурликка эришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Бунёд Раҳматуллаев «Йиғламагин» фильмида қабрни ўзига қаздиришгани, дастлаб кастингдан ўтолмагани ҳақида (видео)