00:30 / 04.05.2021
4 090

Рамазонда рўза тутганлар


Дуо қилиб неча ой олдин,
Рамазонни интиқ кутганлар.
Моҳи Шариф муборак бўлсин,
Рамазонда рўза тутганлар.


Масжидлар сари босиб қадам,
Таровиҳда бўлиб жамул-жам,
Қуръон тинглаб кўзларида нам,
Рамазонда рўза тутганлар.


Савоб кўзлаб ифторлар қилар,
Ҳар бир дамни ғанимат билар,
Эл-у юртга яхшилик тилар,
Рамазонда рўза тутганлар.


Ибодатда пешқадамдирлар,
Саховатда пешқадамдирлар,
Камолотда пешқадамдирлар,
Рамазонда рўза тутганлар.


Кундуз соим, тунлари қоим,
Роббисининг зикрида доим,
Насиб этсин жаннат ун-наъийм,
Рамазонда рўза тутганлар.


Қадр туни бўлишар бедор, 
Юзида таҳажжуд нури бор,
Минг ойлик савобдан умидвор,
Рамазонда рўза тутганлар.


Икки дунё бахтингиз кулсин, 
Савоб пойгасида ютганлар,
Ҳайитингиз муборак бўлсин,
Рамазонда рўза тутганлар!


Довуд Абдулғафур

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Рамазонда рўза тутганлар