21:37 / 24.05.2021
4 266

Озодбек Назарбеков: «Алишер Узоқов ва Акбархўжа Расулов хорижга кетгани сабаб ўзбек киноси жар ёқасида қолди, дейиш нотўғри»


Фото: «Тошкент беш ташаббус ҳаракати»
Маданият вазири Озодбек Назарбеков 24 май, душанба куни «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивали доирасидаги учрашувда ўзбек киносининг бугунги аҳволи, хорижга чиқиб кетаётган актёрлар борасида берилган саволларга жавоб қайтарди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

«Алишер Узоқов ёки Акбархўжа Расуловлар ўзбек киноси муаммолар гирдобида қолган бир пайтда санъатни тарк этиб бошқа соҳага ўтиб кетишди. Аммо бу икки актёр кетгани сабаб ўзбек киноси жар ёқасида қолди, дейиш нотўғри. Бу икки ёки уч кишига боғлиқ ҳолатмас.

Билганим бўйича, лекин бу аниқ рақамлар эмас, тахминан, ўзбек киноси учун 1 йилда 60-70 миллиард сўм пул ажратилади. Бунинг учун эса 20 га яқин кино ишлаш бўйича давлат буюртмаси бўлган. Аслида эса мана шу 60-70 миллиард сўм битта кино бюджети бўлиши керак. Ана шундагина  биз актёрларни ушлаб қолишимиз ва сифатли фильмлар яратишимиз мумкин бўлади.

Ўзбек киносидаги энг асосий камчилик — бу юқорида айтганимдек, бюджетда. Кинога ажратилаётган пуллар салмоғи катта бўлмас экан, бу борада ўзгаришлар бўлиши қийин», — дея таъкидлаб ўтди Назарбеков.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбеков: «Алишер Узоқов ва Акбархўжа Расулов хорижга кетгани сабаб ўзбек киноси жар ёқасида қолди, дейиш нотўғри»