14:57 / 21.09.2021
747

Адреналин сабабми ёки ҳайратда қолдириш истаги? Каскадёрсиз ишлайдиган актёрлар

Адреналин сабабми ёки ҳайратда қолдириш истаги? Каскадёрсиз ишлайдиган актёрлар
Ҳамма ҳам қонни жунбушга келтирадиган ва нафас ичга тушиб кетадиган кино саҳналарни яхши кўрса керак. Баъзида битта экстремал саҳнани суратга олиш учун кунлар ва ойлар керак бўлади. Cosmopolitan нашри нафақат ўз ролларини профессионал даражада ижро этган, балки барча хавфли саҳналарни мустақил бажаришга журъат этган актёрлар ҳақида маълумот беради.

Том Круз – «Уддалаб бўлмас топшириқ»

Фото: Cosmopolitan
Том Круз Голливуддаги фаолиятини энди бошлаган пайтларда экстремал саҳналарда ўзи ўйнашдан қўрққан, бундай ишларни дублёрларга топширишни маъқул кўрган. Аммо актёр «Уддалаб бўлмас топшириқ» франшизасида Марказий разведка бошқармаси агенти Итан Ҳант ролини қўлга киритиб, фильм продюсерларидан бирига айлангач, ҳаммаси буткул ўзгарди. Айнан шу кинофильмда Том Круз каскадёрлик машқларини мустақил равишда бажара бошлади: парашютдаги парвозлар, жарликларга сакраш ва мотоцикл пойгалари шулар жумласидан. Ҳозирги вақтда актёр режиссёр ва продюсерларнинг ўзини асраши ва бундай ишларни каскадёрга бериши кераклиги ҳақидаги гапига парво ҳам қилмайди.

Хлоя Грэйс Моретс — «Каллакесарлар»

Фото: Cosmopolitan
Жиноятчиликка қарши курашга қарор қилган ўсмирлар ҳақидаги комикснинг экранлаштирилган ажойиб варианти. Хлоя Грэйс Моретс мазкур фильмда ўйнаганда 12 ёшда бўлган. Суратга олиш ишларига ниҳоятда жиддий ёндашилган, актриса ҳатто каскадёрлик курсларига қатнашишига тўғри келган. Гап шундаки, ижодкорлар Хлоянинг жисмоний ҳолатига мос келадиган дублёр топа олишмаган, шунинг учун Морец барча мураккаб трюкларни ўзи бажарган.

Харрисон Форд — «Индиана Жонс ва тақдир ибодатхонаси»

Фото: Cosmopolitan
Харрисон Форд ҳар доим таваккал қилишга ва энг қийин ҳаракатларни бажариш учун ўз имкониятларини синаб кўришга тайёр. Индиана Жонснинг ажойиб саргузаштларини ҳаяжонли саҳналарсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Фильмнинг суратга олиш ишларида Харрисонни ўта хавфли ҳаракатлардан қайтаришга уринишган, лекин актёр ҳар доим мустақил ишлашни талаб қилган. Масалан, вертолётдан сакраш ва авария саҳналарини Форднинг ўзи бажарган. Ҳақиқий ҳаётда ҳам у экстремал спортга қизиқади ва шахсий самолётини ўзи бошқаради.

Анжелина Жоли — «Лара Крофт: Ҳаёт бешиги»

Фото: Cosmopolitan
Анжелина Жоли ҳам бу борада бор кучи билан ҳаракат қилишга тайёр. Масалан, лорднинг жасур қизи ҳақидаги «Лара Крофт: Ҳаёт бешиги» саргузашт фильмида актриса ҳатто куйиш жароҳати билан касалхонага олиб кетилган, чунки суратга олиш пайтида Жолининг пижамаси ёниб кетган. Бу фильм учун Анжелина жанг санъати бўйича сабоқ олиши, юк машиналарида трюклар бажариши ва карнизда юришни ўрганишига тўғри келган. Натижада жуда ажойиб саҳналар яратилган.

Жейсон Стетҳем — «Юк ташувчи»

Фото: Cosmopolitan
Жейсон Стетҳем – кино оламига спорт орқали кириб келган актёрлардан бири. Стетҳем 12 йил давомида Буюк Британия миллий терма жамоасининг сувга шўнғиш бўйича аъзоси, шу билан бирга, жанг санъати мутахассиси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам фильмлардаги хавфли саҳналарни ижро этиш Жейсон учун муаммо эмас. Бу борада «Юк ташувчи» фильмини алоҳида таъкидлаш керак, чунки машинада амалга оширилган ўша машҳур саҳна актёрга қимматга тушишига оз қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Адреналин сабабми ёки ҳайратда қолдириш истаги? Каскадёрсиз ишлайдиган актёрлар
[/banner_pushhouse