21:28 / 18.03.2022
2 743

Турк актёри Ўзжан Дениз эронлик дизайнер билан турмуш қурмоқда (фото)

Турк актёри Ўзжан Дениз эронлик дизайнер билан турмуш қурмоқда (фото)
Фото: Pinterest
Таниқли турк актёри Ўзжан Дениз Фейза Актан билан ажрашгач, яна оила қуришга қарор қилди. Бу сафар Ўзжаннинг қалбини эронлик 27 ёшли дизайнер – Самар Дадгар забт этди. Актёрнинг ўзи унга турмуш қуриш таклифини билдирганини маълум қилган.

Фото: Pinterest
Хабар берилишича, Самар таклифга розилик билдирган, аммо Ўзжаннинг онаси бу никоҳга ва ўғлининг навбатдаги ўзидан анча ёш қиз билан муносабатига қарши.

Фото: Pinterest
Маълум бўлишича, дизайнер ва туркиялик машҳур актёрнинг ўртасидаги ишқий муносабатлар 2021 йилнинг ёзида Ўзжаннинг «Сени узоқ кутдим» номли янги лойиҳасини суратга олиш вақтида бошланган. Жуфтлик муносабатларини узоқ вақт сир сақлади, аммо ҳис-туйғулар жиддий эканига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, уни ошкор қилишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзжан Дениз ўзбек томошабинларига «Ишкомли уй», «Июнь оқшоми» ва «Истанбуллик келин» сериаллари орқали таниш.

Турк актёри, Ўзжан Дениз, Самар Дадгар, Эронлик дизайнер

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Турк актёри Ўзжан Дениз эронлик дизайнер билан турмуш қурмоқда (фото)