06:29 / 30.06.2022
1 023

Славче Войнески: "Рақибда ғалаба учун хоҳиш катта бўлди"

Славче Войнески: "Рақибда ғалаба учун хоҳиш катта бўлди"
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Славче Войнески фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйиннинг биринчи қисмида тўпни назорат қилдик. Вазиятлар яратдик. Бироқ уларнинг биттасидан фойдаландик. Иккинчи бўлимда жамоам ўзгарди. Ҳимоядан ҳужумга чиқишда хатолар кузатилди. Тан олиш керак рақибда хоҳиш катта бўлди. Умуман олганда дастлабки бўлим яхши ўтди. Таркибимизда йўқотишлар ҳам борлигини айтиб ўтишим жоиз, Сардор Рашидов, Одил Ҳамробеков, Оливер Шаркич ва ҳоказо. "Бунёдкор" ҳам яхши жамоа эканлиги кўриниб турди. Иқтидорли ёш футболчилари бор. Ҳар бир футболчи таркибда майдонга чиқиб даражани сақлаб қолиш керак. Ёзги танаффусда барча хатоларни таҳлил қиламиз", - деди Славче Войнески.

- Жамоанинг жисмоний ҳолати ҳақида нима дея оласиз? Иккинчи бўлимга келиб футболчилар чарчаб қолгандек кўринди...
- Футболда жисмоний ва тактик ҳолатни ажратмайман. Тактик жиҳатдан бўш ҳудудлар очилиб қолса, уни тўлдириш учун куч сарфлаш керак. ОЧЛда ҳам, ички чемпионатда ҳам тактика ҳақида футболчилар билан кўп гаплашдик. Лекин...

- Сардор Рашидовнинг ўрнини қандай тўлдирмоқчисиз?
- Олдинда яна бир ўйин бор. Келганимда ҳам айтганман, ёшларга имконият беришга ҳаракат қиламан. Рашидовнинг ўрнини имкон қадар маҳаллий футболчилар билан тўлдиришга ҳаракат қиламиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Славче Войнески: "Рақибда ғалаба учун хоҳиш катта бўлди"