Футбол мутахассиси Алишер Никимбаев «Дарё» билан суҳбатда ўзбек футболидаги энг қадрланмаган ўйинчилар ҳақида гапириб ўтди.
Мутахассис ўзбек футболида етарлича қадрланмаган футболчилар ҳақида гапирар экан, рақобат сабаб терма жамоа таркибига кира олмаган ва шу сабаб ҳозирда кам эсланадиган ўйинчиларни шу рўйхатга киритишни айтди.
- "1990 йиллар терма жамоада рақобат жуда кучли эди. Жуда кўп яхши футболчилар терма жамоа сафидан жой ололмаган. Масалан, Равшан Бозоров. 1994 йилги Ўзбекистон чемпионати тўпурари бўлган. Аммо Осиё ўйинларига борадиган таркибда унга жой топилмади. Унинг термада ўйнамаганига асосий сабаб — рақобат. Чунки ҳужумда кучли футболчилар кўп эди.
Оддийгина 1978 йилда туғилган футболчиларни олайлик, ҳужумда қандай рақобат бўлган. Максим Шацких, Анвар Солиев, Улуғбек Бақоев. 1979 йилда туғилган бўлса-да, Владимир Шишеловни ҳам ушбу рўйхатга қўшсак бўлади. Яна Умид Исоқов бор. Камида 4-5 нафар футболчи бир позиция учун курашарди. Ҳар бир йилда шундай рақобат бўларди.
Афсуски, бугунги кунда олдингидек рақобат йўқ. Балки шунинг учун Умид Исоқовни кўпчилик эслай олмас. Бироқ у ўз пайтида жуда яхши ҳужумчи бўлган. Шишелов ҳақида ҳам шундай дейишимиз мумкин.
Дарвозада ҳам Александр Поляков, Евгений Сафонов ва Игнатий Нестеров рақобати гувоҳи бўлганмиз. Учаласи ҳам деярли бир хил даражада бўлган.
1990 йиллар ва 2000 йиллар бошида фаолият юритган қатор футболчилар терма жамоада ўйнамагани учун ҳозирда улар кўп ҳам ёдга олинмайди", - дейди футбол мутахассиси Алишер Никимибаев. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди