07:56 / 22.07.2022
1 330

ПСЖ футболчиси "Рома"га ўтишга рози бўлди

ПСЖ футболчиси "Рома"га ўтишга рози бўлди
ПСЖ ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум жамоани тарк этишга тайёр. 31 ёшли футболчи "Рома" бош директори Тиагу Пинтуга Рим жамоасига ўтишга рози эканлигини айтди.

ПСЖнинг янги бош мураббийи Кристоф Гальтье нидерландиялик футболчини режаларига киритмаяпти, шу боис парижликлар унга чиқиш эшикларини кўрсатиши мумкин.

"Рома" Вейналдумни ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Римликлар, шунингдек, ПСЖ футболчи маошининг ярмини ўз зиммасига олишини истамоқда — Жоржиньо йилига 9 миллион евро топади.

Келишув келаси ҳафтадаёқ якунланиши кутилмоқда. Клуб раҳбарларининг муносабатлари яхши.

Вейналдум ПСЖда бор-йўғи бир мавсум ўйнади, бир йил олдин у "Ливерпул"дан эркин агент сифатида клуб сафига келиб қўшилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ футболчиси "Рома"га ўтишга рози бўлди