1 066
Вадим Абрамов: "Ўзбек футболининг даражаси паст. Бу эса терма бош мураббийига бош оғриқ бўляпти"
Coca Cola Суперлиганинг 18-тури доирасида "Локомотив" - "Динамо" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.
- Ўйин учун танланган режамиз бор эди. Йигитлар бундан чиқмасликка ҳаракат қилишди. Ютишимиз ҳам мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. 1:1 ҳисоби учрашувнинг қандай бўлганини кўрсатиб бера олади. Чиройли ўйин кўрсатдик деб айта олмайман. Бунинг учун бизни ўққа тутишингиз шарт эмас. Муҳим очко.
- Иккинчи таймда жароҳат олиб, алмаштирилган футболчининг ҳолати қандай?
- Мушагини чўзиб олган деб ўйлаяпман. Тўғриси ҳозирча билмайман. Эртага ўзини қандай ҳис қилиши орқали барчасини билиб оламиз.
- Элгужа Григалашвили ўзининг яхши жисмоний ҳолатида эмас.
- У бугун бирга-бир вазиятда гол ура олмаётгани учун шундай деяпсизми? Биз ҳозирги кунда кўп куч сарфлайдиган футбол намойиш қиляпмиз. Кам тўп билан бўлганимиз учун рақибдан кўп югуряпмиз. Элгужа эса тўпни севувчи футболчи ҳисобланади. Тўпсиз югуравериб чарчаганингиздан кейин эса тўп билан ўйинингиз чиқмайди. Аммо у ўша вазиятда гол урганида барчаси бошқача бўлиб кетарди.
- Бу Сизнинг жамоадаги илк очкоингиз. Бундан қанчалик мамнунсиз?
- Айтганимдек, ўйин учун танланган режа ўзини оқлади, бизнинг фойдамизга ишлади. Ажабланмаган жиҳатим, биринчи бўлиб гол урдик. Шунингдек, мағлуб бўлмаганимиздан мамнун бўлдим. Чунки бунга қадар бир неча марта ҳисобда олдинда бўла туриб, ютқазиб қўйгандик. Бугун ҳам ҳисобни ушлаб қолишимиз мумкин эди. Бироқ 1:1 ҳисоби вақтида футболни бундай ўйнашмайди. Бундай ўйнайверсак, бизни эртага қаттиқ жазолашади.
- Собиқ жамоага қарши ўйнаш мураббийга босим берадими ёки мотивация?
- Босим ҳам, иштиёқ ҳам бўлмади. Жамоадаги бир неча футболчиларни биламан, улар менинг қўл остимда тарбия топган. Шунчаки уларнинг кучли томонларини яхши билишим мумкин.
- Телефонингиз рингтонидаги "Ассаломалейкум, бой ота" қўшиғи ҳали ҳам турибдими?
- Йўқ, бу эра тугади. Ўша телефонни қаердадир йўқотиб қўйдим. Кўрдингизми, ўша телефонни йўқотдим, омад ҳам тарк этди.
- Жамоанинг Суперлигада қолиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Математик жиҳатдан имкониятларимиз бор. 5 ўйинда ютишимиз керак. Афсуски, бунга ресурсларимиз етмаслиги мумкин.
- Демак, олдиндаги 6 ўйиннинг 5тасида ютиш керак.
- 8та ўйин бор. Ичимда "ҳаммаси тугадими", деган фикр ҳам ўтди. Ўйинни кучайтира олмаяпмиз. Устига устак ҳимоячимиз ҳам сафдан чиқиши мумкин.
- Чемпионлик учун курашни қандай баҳолайсиз?
- Ўзбек футболининг даражаси унчалик юқори эмас. Бунинг юқорироқ бўлишини истайман. Барчасини кўриб боряпман. Бу эса миллий терма бош мураббийи учун ҳам ҳақиқий бошоғриқ бўлади.
- Жамоангизда ўсиш кўриняптими?
- Бугун мағлуб бўлмадик. Ривожланиш шунда холос. Икки марта ҳисобда олдинда бориб, мағлуб бўлдик. Балки айрим нарсалар йигитларнинг руҳий ҳолатига боғлиқдир. Бунинг барчаси биз ўйинларда кўп куч сарфлаётганимиз билан боғлиқ. Ўзимиз футбол ўйнамаяпмиз, бировларга ҳам футбол ўйнашига бермаяпмиз. Тўпни тепиб юборяпмиз, кейин нимадир қилишга ҳаракат қиляпмиз.
- ВАР тизими ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳозирча жуда ёмон ишлаяпти. ВАР билан биз бир таймни 46 дақиқа ўйнаяпмиз. Тўп аутга чиққанидан кейин бош ҳакам қулоқчинини ушлаб, ВАР тизимидагиларга мурожаат қилмоқда. Менимча барчаси интернетга боғлиқ. Вазиятларни етказиб бериш учун интернет тезлигимиз пастлик қиляпти. Ҳакамларимиз буни ўрганиб олишини кутамиз.
Вадим Абрамов, Локомотив, Суперлига, Динамо “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қирғизистонда қийин ғалабага эришди, БАА – Қатар ўйинида «ўзбекистонлик» легионер 4та гол урди