18:13 / 14.01.2023
1 812

Президент ишга аралашди ёхуд Шомуродов трансфери бўйича кутилмаган хабар!

Президент ишга аралашди ёхуд Шомуродов трансфери бўйича кутилмаган хабар!
Элдор Шомуродовнинг келажаги ҳамон мавҳум бўлиб турибди. Жозе Моуриньо кейинги пайтда легионеримизга умуман имконият бермай қўйди.

Бу вазиятда ҳамюртимизнинг бошқа жамоага ўтиши энг мақбул вариант сифатида баҳоланаётган эди. Харидорлар ҳам етарлича. Ҳатто, Шомуродов олдида танлаш имконияти ҳам борлиги учун ҳужумчимиз “Рома” талаб қилаётган суммани беришга рози бўлган аутсайдер жамоалари таклифи рад этди.

Шомуродовга даъвогар орасида “Торино” варианти маъқул келди. Турин клуби мутасаддилари ҳам ўзбек ҳужумчисини интизорлик билан кутмоқда.

Икки томон ўртасидаги музокараларда деярли келишувга эришилгани таъкидланди. “Торино” мавсум охиригача 1 миллион евро ижара пули беришни, кейинчалик Шомуродовнинг ўйнаган учрашувлари, голлари ва ассистлари каби кўрсаткичлари асосида 12 миллион евро тўлаб, трансферни тўлиқ амалга оширишни таклиф қилди.

“Рома” спорт директори Тьягу Пинто бунга жавобан трансфер ҳуқуқи ўрнига харид мажбуриятини олишни талаб этди. Сўнгги маълумотларга қараганда, португалиялик мутахассиснинг мана шу талаби Турин клуби хўжайинларига оғир ботди.

Tuttosport нашрининг маълум қилишича, ишга “Торино” президенти Урбано Каиро аралашди. Унинг шахсан ўзи Шомуродовни трансфер қилиш мажбуриятини олишга таъқиқ қўйди.

Туринликлар бир ярим йилдан бери асосий таркибга киритилмаётган ўйинчи учун бирданига катта сумма талаб қилишни тўғри қарор деб ҳисобламаяпти ва ҳужумчини синовдан ўтказмай туриб, бу ишга 10 миллион евродан ортиқ пул тикишдан чўчимоқда.

Ҳозирча, Шомуродовнинг трансфер бозоридаги ишлари бироз секинлашди. Гарчи унга “Торино”дан ташқари “Специя”, “Монца”, “Сампдория”, “Кремонезе”, “Сампдория”, “Форентина” каби жамоалар қизиқиш билдирган бўлса-да, Тьягу Пинтонинг захирадаги ўйинчи учун 10-12 миллион еврони бирданига тўлаш талабини харидорларнинг аксарияти қабул қилмаяпти. Бу келишувга рози бўлган “Монца” ва ”Кремонезе” сингари жамоаларнинг даражаси эса, Шомуродовга тўғри келгани йўқ.

Ўйин амалиётига эга бўлиш учун Шомуродов барибир бошқа жамоага ўтиши ягона ечим ҳисобланади. Чунки Жозе Моуриньо бир ярим йилдан бери етарли даражада имконият бермадими, бундан кейин ҳам Элдорнинг хизматларидан фойдаланиши даргумон.

Қолаверса, португалиялик мураббий “Рома” ҳужум чизиғида Пауло Дибаладан бошқа ҳар қайси форвард билан хайралишга тайёр. Ҳатто самарадорлиги пасайиб етган Тэмми Абрахам ёки “Рома”га қўшилган Андреа Белоттига муносабат ҳам аввалгидек эмас. Моуриньонинг ишончини қозониш учун роса ҳаракат қилган Стефан Эл-Шаарави ҳам мавсум якунлангач, янги битим олмайдиган бўлди.

Шундай экан, Элдор Шомуродовнинг “Рома”даги ишлари бирдан юришиб кетишига ишониш қийин.

Қишки трансферлар ойнаси ёпилишига ҳали икки ҳафтадан кўпроқ вақт бор. Унгача вазият ўзгариб, Шомуродов ўзини ўйнатадиган жамоага ўтиб кетишига умид қилиб қоламиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Президент ишга аралашди ёхуд Шомуродов трансфери бўйича кутилмаган хабар!