23:35 / 03.03.2023
326

Жалолиддинов "Олимпик"ка келиб, пулдан воз кечгани ва Мессига ҳавас қилиб, рақам танлагани ҳақида гапирди

Жалолиддинов "Олимпик"ка келиб, пулдан воз кечгани ва Мессига ҳавас қилиб, рақам танлагани ҳақида гапирди

Ўзбекистон Суперлигаси 2023 йилги мавсум 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Олимпик" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида кучли рақибдан устун келди.

"Олимпиячилар" сафида Жиянов, Одилов ҳамда Абдумажидов ўз номини таблога ёздириб қўйди. Ушбу голларга "шерлар" сафида Сайфиев ҳамда Турсунов жавоб бера олди.

Учрашувдан сўнг Жасур Жалолиддинов журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди:

- Туркияда пайтимиз қуръадан кейин "Пахтакор"га қарши тайёрланишни бошладик. Ўйинимиз кучайгани ҳам бор гап, аммо бугун бизга қийин бўлишини билардик. "Пахтакор" бошқача кайфиятда майдонга тушганди. Шуни инобатга олган ҳолда, ҳамма нарсага тайёр тургандик.


- Ўйлашимча, бизни ҳеч ким ёш деб қабул қилмайди. Қайтанга энг қийин рақиб, деб қабул қилишса керак. Бугунги учрашувдан кейин ҳам фикрлари ўзгаргани аниқ.

- 10-рақамни сизга беришмадими?

Йўқ, беришмоқчи эди. Ўзимнинг олгим келмади. Сабаби, Месси 30-рақамни олгани учун ўзимга шу рақам ёқиб турганди. Терма жамоада 10-рақамда, сардор сифатида тўп тепаман. Бу борада Лео билан ўхшашлик бор.

- Келажак режаларингиз қандай?

Агар ёзда яхши таклиф чиқса, кетсам керак. Жамоа чемпионлик учун кураша олса, қолишим мумкин.

"Олимпик"да ўзингизни қулай ҳис қиласизми?

"Олимпик"ка келсам энг зўр ўйинимни кўрсатаман ва ўзимни яхши ҳис қиламан. Бу ерга келиш учун пулдан кечишимга тўғри келди. Олимпиадага бир ой қолди ва айни вақтда ҳамма нарсадан кечиб, энг яхши формамни тиклашим керак. Мени кўпчилик "пул учун ўйнайди", деб ҳисоблайди. Ўзимга ва мухлисларга бундай эмаслигини исботлаш учун "Олимпик"ка келдим.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жалолиддинов "Олимпик"ка келиб, пулдан воз кечгани ва Мессига ҳавас қилиб, рақам танлагани ҳақида гапирди