Бокс бўйича Олимпиада чемпиони Серик Сапиев ўзбек боксчилари ҳақидаги фикрларини билдирди.
- Бир неча сафардан бери Осиё чемпионатида кетма-кет Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи бўлиб келмоқда. Бу ерда муаммо нимада?
- Ўзбек бокс мактаби Осиёда энг кучлиларидан биридир, улар доимо биз билан рақобат қилишади. Улар яхшигина қўшишди. Муваффақиятли иштирок этишмоқда. Жуда меҳнатсевар. Қозоғистонлик боксчиларга ўзбеклар каби меҳнатсеварлик етишмаяпти. Биз техник ва тактик томонлама улардан кучлимиз. Ўзбекистонлик боксчилар кўпроқ ишлашади, улар кўп зарбага эга ва бу уларга муваффақият келтирмоқда.
Олимпия ўйинларидаги муваффақият сабаб уларда ҳозир бокс кучаймоқда. Шунингдек ҳакамлар ҳам Ўзбекистон боксчиларига ён босиши сезилади. Бу кўриниб туради", - деди Сапиев.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг