Суперлиганинг 7-тури доирасида сафарда “Бухоро” билан дуранг ўйнаган “Нефтчи” клуби бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.
"Рақиб ҳозир мусобақада пастроқда бораётгани боис, бугун ҳужумкор ҳаракат қилишини ва олдинга ташланишини билардик. Рақибга жарима майдончамиз ичида имкон бермаслик керак эди. Якунда икки очко йўқотдик.
Бугун биз ғалаба қозонишни мақсад қилган эдик. Турнир жадвалидаги ўрнимиздан келиб чиқиб айтишим мумкинки, шунчаки тасодиф туфайли юқори ўринларда бормаяпмиз. Демак, биз юқори ўринлар учун курашмоқдамиз.
Бақоевнинг жамоаларининг ўйин услубини биламан. Унинг жамоалари курашларга бой ўйин кўрсатади. Одатда жуда агрессив ва вертикал футбол ўйнашади. Бугун ҳам айнан шундай ўйин кутган эдик. Аммо, натижа бундай кўриниш олишини кутмаган эдик”, – деди Левченко.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг