date

Бокс бўйича ЖЧ—2023. Ўзбек боксчиларининг дастлабки рақиблари билан танишинг

Бокс бўйича ЖЧ—2023. Ўзбек боксчиларининг дастлабки рақиблари билан танишинг

Бокс бўйича Тошкентда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати мусобақасининг илк босқич жанглари 1 май, душанба куни старт олади.

Ўзбекистон сафида биринчи кунги баҳсларни Мужибилло Турсунов бошлаб беради. -60 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Турсунов илк жангини ҳиндистонлик Сингҳ Вариндерга қарши ўтказади.

Мужибилло иштирокидаг жанг тахминан соат 19:30 дан сўнг бошланади.

Қуйида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг илк босқичдаги рақиблари билан танишинг:

  • -48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев - Р.Тапа (Непал)
  • -51 кг: Ҳасанбой Дўстматов - О.Хименес Кастанеда (Мексика)
  • -54 кг: Ойбек Жўраев - Т.Галанов (Сербия)
  • -57 кг: Абдумалик Ҳалоков - К.Алликок (Гаяна)/Й.Гиличжанов (Туркманистон)
  • -60 кг: Мужибилло Турсунов - V.Сингҳ Вариндер (Ҳиндистон)
  • -63,5 кг: Руслан Абдуллаев - М.Фебус (Пуэрто-Рико)
  • -67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Й.Вакита (Япония)/О.Сзот (Польша)
  • -71 кг: Саиджамшид Жаъфаров - Т.Муханга (Мозамбик)
  • -75 кг: Аълохон Абдуллаев - М.Жао (Хитой)
  • -80 кг: Жасурбек Йўлдошев - Й.Немоучи (Жазоир)
  • -86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Е.Адилбек Уулу (Қирғизистон)
  • -92 кг Лазизбек Мулложонов - М.Уртадо Колорадо (Колумбия)
  • +92 кг: Баҳодир Жалолов - Б.Тойчиев (Туркманистон) - Д.Латипов (Баҳрайн).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс бўйича ЖЧ—2023. Ўзбек боксчиларининг дастлабки рақиблари билан танишинг