22:18 / 29.05.2023
157

Суперлига. Чераннинг голи "Пахтакор"га ғалаба келтирди

Суперлига. Чераннинг голи "Пахтакор"га ғалаба келтирди

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сурхон" ўйини ўз ниҳоясига етди. Беллашув "Пахтакор"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг биринчи таймида дарвозалар ишғол қилинмади. Биринчи таймни фаол бошлаган термизликларга омад етишмади: Баъзида Нимелининг зарбасига аниқлик етишмаган бўлса, яна баъзи вазиятларда Санжар Қувватов катта саҳнага чиқди.

Иккинчи бўлимни тошкентликлар фаол бошлади. 68-дақиқада ўйинни бошқариб бораётган Раҳим Каримов Азмиддиновга қизил карточка кўрсатди. Бироқ ВАРни кўргач, қизил карточка сариққа алмашди. Азмиддинов тўпга ўйнаган деб топилди.

Шундан сўнг мезбонлар сардори Черанда вазиятлар бўлди. Шулардан бирида, 75-дақиқада Драган аниқ зарба бериб, дарвозани ишғол қилди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шу тариқа, Шацких шогирдлари ўз уйида ғалаба қозонди.

ПАХТАКОР – СУРХОН - 1:0

Гол: Драган Черан 75, - 1:0 (Сардор Собирхўжаев).

"Пахтакор": 35. Санжар Қувватов, 3. Хожиакбар Алижонов, 4. Достонбек Турсунов (77. Дилшод Саитов, 58), 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Одилжон Хамробеков, 8. Азизбек Турғунбоев, 10. Драган Черан, 17. Достонбек Ҳамдамов, 27. Сардор Собирхўжаев, 34. Фарруҳ Сайфиев, 88. Шахзод Азмиддинов.

Захирадагилар: 33. Элдобек Суюнов, 12. Суннатилла Поёнов, 28. Диёр Холматов, 29. Муриддин Пазлиддинов, 31. Муҳаммадали Усмонов, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов.

"Сурхон": 1. Артём Потапов, 2. Бобур Асқаров (4. Шамиль Гасанов, 79), 3. Суннатулло Ҳамиджонов, 5. Азизбек Пирмуҳамадов (17. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 61), 6. Артем Сокол, 7. Достон Турсунов (77. Асадбек Каримов, 85), 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 18. Сильванус Нимели (9. Муҳаммадали Абдураҳмонов, 85), 27. Асилбек Жумаев (10. Тамирлан Жамалитдинов, 85), 55. Ҳумоюн Султонмуродов, 66. Беҳруз Шайдулов.

Захирадагилар: 13. Азизхон Исоқов, 11. Қадамбой Нурметов, 22. Жавоҳир Жўраев, 25. Нодирбек Бобомуродов.

Огоҳлантиришлар: Ҳумоюн Шербўтаев 18, Шаҳзод Азмиддинов 70, Муҳаммадқодир Ҳамралиев 90+3.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. Чераннинг голи "Пахтакор"га ғалаба келтирди