Тошкентда дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг охирги кунида оғир вазн тоифасидаги ёшлар медаллар учун кураш олиб боришди.
Қувонарлиси, турнир якунида ҳамюртларимиз 7 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза, жами 16 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар тоифасидаги баҳсларда ҳам дзюдочиларимиз биринчиликни қўлга киритишган эди. Сўнгги кун дастурида шоҳсупага кўтарилган юртдошларимиз:
Олтин медаль:
-100 кг: Рустам Шораҳматов
+100 кг: Маҳмуджон Маҳсудов
-70 кг: Барчиной Қодирова
-78 кг: Ширинжон Йўлдошева
+78 кг: Фотима Қурамбоева
Кумуш медаль:
-81 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов
Бронза медаль:
-81 кг: Аҳрор Зиёдуллаев
-90 кг: Алишер Саманов
+100 кг: Абдуллоҳ Худоёров
-63 кг: Сарвиноз Ҳусанова
+78 кг: Моҳларойим Тўхтамишева