
Бугун "Нефтчи" клуби раҳбарияти навбатдаги трансферни амалга оширди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, ўтган мавсумда "Олимпик" таркибида тўп тепган иқтидорли ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов "Нефтчи" билан икки йиллик шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида, Жасур Жалолиддинов ўтган мавсумда Суперлига мусобақсида жами 20 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол муаллифига айланди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Шунингдек, футболчи Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг сардори сифатида шу кунгача кўплаб расмий ва ўртоқлик учрашувларида майдонда ҳаракатланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 