
"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси ўз ўғли Тьяго ҳақида гапириб берди.
"Ўғлим Тьяго туғилгандан кейин ҳаётим бутунлай ўзгариб кетди. У мен учун барча нарсадан муҳим.
Эрталаб уйғонганимда, биринчи хаёлим ўғлим билан боғлиқ бўлади. У орзу қилиш мумкин бўлган энг яхши совға.
У отасининг нима иш билан шуғулланишини биладими? Тьяго ҳали жуда кичкина, бор-йўғи икки ёшда. Бироқ сўнгги пайтларда у гапиришни ўрганди ва биз билан оз-моз суҳбатлашяпти. У биз нима ҳақда гапираётганимизни тушунади.
Антонелла айтдики, у мени телевизорда кўрганда, танишни бошлабди... Бу ахир жуда яхшику", — дейди Месси.
Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар