22:33 / 14.04.2024
296

Ҳасанбой Дўстматов испаниялик боксчини мағлуб этиб, IBA чемпионлик камарига эга чиқди

Ҳасанбой Дўстматов испаниялик боксчини мағлуб этиб, IBA чемпионлик камарига эга чиқди
“Ҳумо Арена”да 14 апрель, якшанба куни “IBA Чемпионлар оқшоми” бўлиб ўтмоқда.

-51 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Ҳасанбой Дўстматов IBA чемпионлик камари учун испаниялик Самуэл Кармонага қарши жанг қилди.

10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Якунда эса Ҳасанбой ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди ва IBA чемпионлик камарини қўлга киритди.

Аввалроқ Аълохон Абдуллаев мўғулистонлик боксчини, Иқболжон Холдаров эса қозоғистонлик боксчини мағлуб этганди. Мужибилло Турсунов эса танзаниялик Жума Чоки устидан ғалаба қозонганди. Шунингдек, Элнур Абдураимов, Жаҳонгир Зокиров ва Асадхўжа Мўйдинхўжаевлар ҳам ўз жангларида ғалаба қозонди.

Ҳасанбой Дўстматов, IBA чемпионлик камари, Самуэл Кармона

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳасанбой Дўстматов испаниялик боксчини мағлуб этиб, IBA чемпионлик камарига эга чиқди