Германия чемпионатининг навбатдаги мавсуми расмай якунланди. Бундеслига ғолиблиги “Бавария”нинг ўн йиллик гегемонлигига барҳам берган Леверкузеннинг “Байер” жамоасига насиб қилди.
Хаби Алонсо шогирдлари мавсумнинг сўнгги учрашувида “Аусбург” устидан 2:1 ҳисобида сафар қучди.
Шу тариқа, “Байер” Германия чемпионатлари тарихида юқори дивизионда мавсумни мағлубиятсиз якунлаган ягона жамоа сифатида рекорд ўрнатди.
Бундан ташқари, леверкузенликлар ўз тарихида илк бор мамлакат чемпионалигига сазовор бўлди.
Жамоа жорий мавсум Бундеслигада 34 та учрашувдан 28 тасида зафар қучди, олти марта дуранг ўйнади ва бирор маротаба мағлубиятга учрагани йўқ. Тўплар нисбати ҳам 89:24 бўлди.
Хаби Алонсо жамоаси жорий мавсумда бирорта ўйин(Бундеслига, Европа лигаси, Германия кубоги)да мағлубиятга учрамади – 42 та ғалаба ва 9 та дуранг.
Энди “Байер” олдида икки ўйин турибди. Хаби Алонсо шогирдлари Европа лигаси финалида “Аталанта” ва Германия кубоги учун ҳал қилувчи баҳсда “Кайзерслаутерн” билан куч синашади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
Шармандали мағлубиятдан кейин мураббий футболчиларни қамаб қўйди
Гавининг қилиғи Фликка ёқмади: “Ақл ўргатишни сенга ким қўйибди?”
Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари: у қандай кўринишда бўлиши мумкин?