Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси тарихда илк марта Олимпиада ўйинларида иштирок этади. Тарихий натижа қайд этган жамоамизни қўллаб-қувватлаш мақсадида Uzbekistan’s Club ташаббуси билан креатив индустрия вакиллари бирлашиб, “Мен ўзбекистонликман — қонимда ғалаба” лойиҳасини амалга оширишмоқда.
Ушбу ташаббус Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, “Ватандош” жамоат фонди, Маънавият ва маърифат маркази, Uzbekistan Airways, Ucell каби бир қатор ташкилотлар ва компаниялар томонидан қўллаб-қувватланди.
Айни вақтда “Мен ўзбекистонликман — қонимда ғалаба” лойиҳаси асосида Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Медиа маркази катта павильонида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг расмий мадҳияси тасвирга олинмоқда. Шу мақсадда Venkon PR, United Soft, Ahad Мix Group, Dilshoh Media Art Сraft каби компаниялардан иборат махсус ижодий гуруҳ шакллантирилган, Германиядан таниқли кинооператор Макс Суи таклиф этилган.
Унда терма жамоа юлдузлари ва бош мураббий Тимур Кападзе иштирок этади. Мусиқий трек Констанинг “Ўзбекистонлик” қўшиғи бўлади.
Лойиҳа 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан “Ҳумо Арена”да бўлиб ўтадиган катта гала-концерт мобайнида тақдимот қилиниши режалаштирилган бўлиб, 1—18 июль кунлари кенг кўламли #QonimdaGalaba челленжига старт берилади.
Челленж умуммиллий характерга эга. Унда барча фуқаролар ва хориждаги ватандошлар иштирок этишлари мумкин бўлади. Челленж бўйича маълумотлар, ўтказиладиган танлов шартлари бўйича тез орада маълум қилинади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди