Фото: “ЎФА”
Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Суперлиганинг ёзги трансфер ойнасидаги дастлабки трансферини эълон қилди.
Ўзбекистон олимпия жамоаси ва “Олимпик” клуби ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев “Пахтакор” футболчиси иккинчи даврадан амалдаги чемпион сафида тўп суради.
“Ёшартирилаётган “Пахтакор”дан ёзги трансферларни кутиб олинг! Жамоамизга тегишли бўлган Абдурауф Бўриев иккинчи даврани “Шерлар” сафида ўтказади. Тез орада “Пахтакор”дан трансферларнинг ҳақиқий шодасини кутиб олинг. “Пахтакор” — иқтидорли ёшлар билан ёрқин келажак сари!”, — дейилади клуб хабарида.
Абдурауф Бўриев биринчида даврада 12 учрашувда майдонга тушди. 23-рақамда ўйнаган ярим ҳимоячи учрашувларнинг 11 тасини жамоанинг асосий таркибида бошлаган.
Маълумот учун, “Пахтакор” сентябрда бошланадиган Elite Чемпионлар Лигасида қатнашадиган биринчи ўзбек клуби бўлади.
“Пахтакор” клуби Ўзбекистон Суперлигасининг биринчи давраси якунида 13 учрашувдан 22 очко тўплашга эришди. Жамоа 6 ғалаба, 4 дуранг ва 3 мағлубият билан турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар