17:46 / 03.08.2024
176

Париж—2024. Ўзбекистон термаси аралаш жамоавий баҳслардаги иштирокини якунлади

Париж—2024. Ўзбекистон термаси аралаш жамоавий баҳслардаги иштирокини якунлади
Фото: Judo
Париж Олимпиадасида дзюдо бўйича мусобақаларнинг аралаш жамоавий турида бронза медалига ўтиш босқичи бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонликлар Жанубий Корея дзюдочилари билан беллашди.

Бу сафар таркибда Диёра Келдиёрова ҳам бор эди. Дастлабки баҳсни Гулноза Матниязова ғалаба билан бошлаб берди. Иккинчи баҳсда Давлат Бобонов имкониятни бой берди ва ҳисоб тенглашди.

Учинчи бўлиб баҳсларга киришга Ирисхон Қурбонбоева ҳам мағлубиятга учради. Кейинги бўлиб татамига йўл олган Алишер Юсупов ҳам мағлубиятга учради. Бешинчи бўлиб татамига чиққан Диёра Келдиёрова ҳисобни қисқартиришга эришди.

Муҳим баҳсда Муроджон Йўлдошев Рио—2016 ёзги Олимпия ўйинлари финалчиси Ан Баулга имкониятни бой берди ва Ўзбекистон терма жамоаси аралаш гуруҳ баҳсларидаги иштирокини якунлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Париж—2024. Ўзбекистон термаси аралаш жамоавий баҳслардаги иштирокини якунлади