
10 метрга пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича аралаш жуфтлик баҳсларида кумуш медални қўлга киритган 51 ёшли туркиялик Юсуф Дикеч "Париж-2024" мусобақасидаги қулай услуб туфайли эришган машҳурлиги ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, Интернет ҳамжамиятига Дикечнинг мусобақаларга нисбатан ноодатий муносабати ёқди. Жанглар пайтида собиқ ҳарбий Юсуф махсус жиҳозлардан - аниқликни ошириш учун линзалар ва қулоқчинлардан фойдаланмаган. Бунинг ўрнига, спортчи оддий кўзойнак ва қулоқ тиқини тақиб юрган. Қўлини чўнтагига солиб турган ҳолати ижтимоий тармоқларда вирус сингари тез тарқалди.

- Бу мен ўзимни энг қулай ҳис қилган ва танамни энг барқарор ушлаб турадиган ҳолат эди. Ташқаридан хотиржам кўринсам-да, ичкарида бўрон рўй берарди. Бу кўриниш бунчалик шов-шувга сабаб бўлишини кутмагандим. Олтин медални қўлга киритган дўстим: "Мен биринчи ўринни олдим, лекин кўпчилик сиз ҳақингизда гапиради", - деди Дикеч NTV телеканалида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар