Парижда ёзги Олимпия ўйинлари ўз якунига етиб бормоқда. Ҳозирдан айтиш мумкинки, Ўзбекистон учун мазкур Олимпиада тарихий мусобақага айланди. Вакилларимиз шу пайтгача бўлиб ўтган беллашувларда 5 та олтин ва 3 та бронза медални қўлга киритишди.
Кеча тунда икки нафар боксчимиз — Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажонов олтин медални қўлга киритишиб, бу галги натижамиз тарихий бўлишига ўз ҳиссаларини қўшишди.
Шу пайтгача Ўзбекистоннинг Олимпиададаги энг яхши натижаси 2016 йил Риода қайд этилган бўлиб, ўшанда ўзбекистонлик спортчилар 4та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медални қўлга киритишган эди.
Бугун яна бир қатор вакилларимиз ҳал қилувчи беллашувларда қатнашишади. Жумладан, енгил атлетика, замонавий бешкураш, таэквондо, оғир атлетика, бадиий гимнастика, спорт курашлари ва бокс.
Булар орасида бадиий гимнастика бўйича терма жамоамизни алоҳида қайд этиш керак. Кеча бизнинг қизларимиз финалга йўл олишди.
Фото: Ўзбекистон Олимпия қўмитаси
Гуруҳ машқи кўпкураш дастурида иштирок этган Ўзбекистон жамоаси аъзолари Мумтоза Исъҳоқзода, Шаҳзода Ибрагимова, Ирода Содиқова, Эвелина Атальянс ҳамда Амалия Мамедова умумий 64.000 балл тўплади ва 7-ўринни эгаллаб, финалга чиқди. Бадиий гимнастика спорт турида рақобат жуда ҳам кучли эканини инобатга олинса, бу жуда ҳам яхши натижа.
2016 йил Риодаги Олимпиадада бадиий гимнастика терма жамоамиз умумий чиқишда 12-ўринни эгаллашган эди. 2020 йилги Токио олимпиадасида эса умумий чиқиш бўйича 9-ўрин забт этилган. Кўрин турганингиздек, натижаларимиз Олимпиададан олимпиадагача яхшиланиб бормоқда.
Бугун бадиий гимнастика бўйича 8 та жамоа иштирокидаги финал босқичи бўлиб ўтади. Беллашувлар Тошкент вақти билан соат 14:00 да бошланади. Қизларимизнинг чиқишлари кечга яқин — соат 17:00 га мўлжалланган.
Бадиий гимнастика терма жамоамизга омад тилаймиз. Умид қиламизки, спорчти қизларимиз финалда муносиб қатнашиб, делагациямиз муваффақиятига ўз ҳиссларини қўшадилар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”