Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида 7-18 сентябрь кунлари ўтказилган 15-Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон жамоаси бўлган самолёт бугун, тонгги 06:15да Туркия орқали Тошкентга халқаро аэропортига етиб келишди. Уларни катта хурсандчилик билан кутиб олишди. Улар орасида Риода ўтган Олимпиадада иштирок этган спортчиларимиз ҳам бор эди. Бундан ташқари у ерда Ўзбекистон санъати вакилларини ҳам учратиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси мусобақа дастурига киритилган спортнинг 5 та турида (енгил атлетика, сузиш, дзюдо, ўқ отиш, оғир атлетика) 32 спортчи билан иштирок этди. Спортчиларимиз Паралимпия ўйинларининг 31 медалини ( 8 та олтин, 6 та кумуш, 17 бронза) қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 200 яқин иштирок этган давлатлар ўртасида 15-ўринни (медаллар сони бўйича 12-ўрин), Марказий Осиё давлатлари ўртасида 1-ўринни, МДҲ давлатлари ўртасида 2- ўрин (1-ўрин Украина, 171 спортчи билан иштирок этган), Осиё давлатлари ўртасида 2-ўрин (1-ўрин Хитой, 326 спортчи билан иштирок этган) қўлга киритди. Дзюдо спорт тури бўйича умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди.
Бундан ташқари, ғолиб спортчиларимизни тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг фармойиши имзоланган.
Унга кўра, олтин медаль олган паралимпиячиларга 200 минг доллар, кумуш медаль олган паралимпиячиларга 100 минг доллар, бронза медаль олган спортчиларга эса 75 минг доллар миқдоридаги пул мукофотлари тайинланган.
Манба: Kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Александр Лукашенко Беларусь Қуролли кучлари Бош штаби раисини лавозимидан четлатди