Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган “Динамо” - “Бунёдкор” (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Оғир ўйин ўтказдик. Йигитлар жамоамизнинг айни дамдаги ҳолатини тушунган ҳолда ҳаракат қилишди. Жуда эмоционал учрашув гувоҳига айландик. Ғалаба биз учун зарур эди, олдимиздаги вазифани уддалаш учун астойдил ҳаракат қилаяпмиз. Олдинги учрашувларда бўлгани каби бугун ҳам осон бўлмади. Йигитларга иродали ўйин учун миннатдорчилик билдираман.
- “Динамо” жамоаси кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз?
- Албатта, “Динамо” жуда яхши шаклланган жамоа. Самарқандга келиб бу жамоадан очко олиб кетиш осон эмас. Клубда тажрибали мутахассислар ишлайди. Кучли футбол намойиш этадиган курашувчан жамоа.
- Демак, “Динамо” жамоаси ҳақидаги фикрингиз ижобий, шундайми?
- Ҳа, албатта. Бугунги ўйин учун ҳар икки жамоага миннатдорчилик билдираман. Мухлислар севиб томоша қиладиган ўйин намойиш этиб беришди. Айтиб ўтганимдек, ҳозир ҳеч қайси учрашувда натижа осонликча келмаяпти.
- “Бунёдкор” турнир жадвалининг қуйи поғоналарида бораётгани молиявий ҳолат билан боғлиқми? Ёки бошқа сабаблар ҳам борми?
- Биласиз, “Бунёдкор” ўз тарихида бир неча бор совринлар ютган клуб. Ўзига яраша тарихи, қўллаб-қувватлаб турадиган мухлислари бор. Мавсум биринчи қисмида қимматли очколар бой берилган. Мана “Навбаҳор” билан ўйнадик, яна “Андижон” билан, жамоани муваффақиятсизликлар гирдобидан олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилаяпмиз. Бу саволингизга биргина жавоб билан ечим топиб бўлмайди. Жавоб беришнинг ўзи қийин. Биз клубнинг аввалги даражасини, тарихини ҳурмат қилган ҳолда ҳаракат қилаяпмиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди