Суперлиганинг 25-тури доирасида "Насаф" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида қатнашди.
- Илк навбатда "Насаф"ни чемпионлик билан табриклайман. Улар бир неча йиллар давомида бу учун курашишди ва ниҳоят, мақсадига етди. "Насаф"га ОЧЛда ўз вазифасини бажаришда омад тилайман. Шу орқали Ўзбекистон учун очколар қўшишларига тилакдошман. Ўйин яхши бўлди. "Насаф" ротацияларга қўл урди. Уларнинг ОЧЛда ўйини бор. Шунингдек, бир қанча футболчилар термадан етиб келди. Шу боисдан айрим футболчиларда ҳиссиётлар етишмади. Якунда улар учун оғир мағлубият қайд этилди. Менимча, адолатли ғалаба қозондик.
- "Нефтчи"да янги номлар, яъни, ёшларни кашф қилиш ниятингиз борми ёки фақат трансферларга таянасизми?
- "Насаф"нинг ўз академияси бор. Улар доимо яхши футболчилар етиштириб чиқаришади. Клуб академиясида украиналиклар ишлаётганига 10 йиллар бўлди. Фарғонада энди-энди бундай даражага чиқишга ҳаракат қилишмоқда. Бизда ҳам ёшлар борми, шароитлар етарличами? Шу сабабли ёшлар йўқ. Агарда биз шундай мақсад қўядиган бўлсак, бу учун шароитларни кучайтириш керак. Моддий-техник база барпо қилиш, ёшлар футболини ўз ўрнига қўядиган мутахассисларни ишга жалб қилиш керак. Қачонки бу тизим иш берадиган бўлса, футболчи U19, U21 жамоаларидан ўтиб келади. Акс ҳолда ёшларни асосий жамоада кўрмаймиз. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди