date
views 234

Бокс бўйича Осиё чемпионати финалида 10 нафар ўзбекистонлик

Бокс бўйича Осиё чемпионати финалида 10 нафар ўзбекистонлик
Таиландда якунига етиб бораётган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси қитъамиздаги етакчилигини яна бир бор намойиш этмоқда.

Бугун эркаклар ўртасида ўтказилган ярим финал жангларида рингга кўтарилган 11 нафар боксчимиздан 10 таси ғалаба қозониб, 11 декабр кунига белгилганган финал босқичига йўл олди. Шу тариқа Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси иштирокчи давлатлар орасида энг кўп финалчига эга бўлди.

Бугунги натижалар:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Брян Барикуатро (Филиппин) 5:0
-51 кг: Асилбек Жалилов - Пасинду Годакандалаге (Шри-Ланка) 5:0
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Элмир Набиев (Украина) 5:0
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Кларк Баутиста (Филиппин) 5:0
-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Эшлей Фажардо (Филиппин) 3:0
-67 кг: Мужбилло Турсунов - Бунжонг Синсири (Таиланд) 5:0
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев - Бямба-Эрдене Отгонбаатар (Мўғилистон) 4:1
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев - Ченг-Эн Лиу (Хитой Тайпейи) нокаут
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Ерассил Жакпеков (Қозоғистон) 4:3
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев - Аҳмаджон Саидов (Тожикистон) 5:0
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Ойбек Оралбай (Қозоғистон) 0:5
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс бўйича Осиё чемпионати финалида 10 нафар ўзбекистонлик
-->