Фото: Reuters
Украиналик Александр Усик ва британиялик Тайсон Фюри ўртасидаги реванш-жанг спортчиларга биринчи беллашувга қараганда икки баравар кўп пул келтиради. Бу ҳақда The Standard хабар берди.
Манбага кўра, Усик ва Фюри биргаликда 150 млн фунт стерлинг ишлаб олади. Пулнинг кўпроғи украин боксчисига тегади, бироқ пулларнинг аниқ тақсимоти ҳозирча маълум эмас. Биринчи жанг учун боксчиларга тахминан £85 млн тўланганди.
Усик-Фюри реванш-жанги 21 декабрда Саудия Арабистонидаги «Kingdom Arena»да ўтказилади. Шу куни супероғир вазнда WBA, WBC ва WBO йўналишида жаҳон чемпиони номи маълум бўлади.
Биринчи жангда украин боксчисининг қўли баланд келган. 2024 йилнинг 19 май санасига ўтар кечаси бўлиб ўтган жанг 12 раунд давом этган, судяларнинг айрим қарорлари билан ғолиб аниқлаганди. Усик WBA, IBF ва WBO бўйича камарларини сақлаб қолиб, WBC камарини ҳам қўлга киритганди. Бу Фюрининг илк мағлубиятидир: у 35 та жанг ўтказиб 34 тасида ғалаба қозонган (24 тасида нокаут билан). Усик эса 22 жанг ўтказиб барчасида зафар қучган (14 тасида нокаут қайд этилган). «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Путин Суриядаги вазиятдан фойда кўрган давлат номини айтди