Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида қитъанинг энг иқтидорли спортчилари турли вазн тоифаларида ғолиблик учун куч синашмоқда.
Қизлар ўртасида 59 килограммача вазн тоифасида олтин медаль учун кескин ва муросасиз кураш асосан ўзбекистонлик Маржона Абдумуталова ҳамда қозоғистонлик оғир атлетикачилар – Дарья Балаюк ва Нурсила Берикбол ўртасида кечди.
Истеъдодли спортчимиз штанга даст ва силтаб кўтаришда ҳам, икки курашнинг умумий натижасига кўра ҳам рақибларини ортда қолдирди.
Натижа қуйидагича кўриниш олди:
1. Маржона Абдумуталова - 187 кг (84+103).
2. Дарья Балабаюк - 185 кг (83+102 кг).
3. Нурсила Берикбол - 165 кг (72+93).
Шу тариқа, Маржона Абдумуталова Осиё чемпионати шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилиб, қитъа чемпиони деган шарафли номга лойиқ топилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Илон Маск: “Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади
Жакартада "Имом Бухорий: Ўзбекистон ислом санъати" кўргазмаси очилди
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Туркий давлатлар фейк ва дезинформацияга қарши биргаликда курашади