"Айнтрахт" марказий ярим ҳимоячиси Хуго Ларссон "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда GiveMeSport'га иқтибос келтирган ҳолда Sports.uz хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, 20 ёшли швед футболчисини қўлга киритиш учун курашда Англиянинг "Манчестер Сити" клуби етакчилик қилмоқда. Немис клуби Хуго Ларссон учун тахминан 83,5 миллион евро талаб қилаётгани айтилмоқда. Манба шунингдек, ярим ҳимоячига "Ливерпуль" ва "Арсенал" клублари ҳам қизиқиш билдираётганини маълум қилди.
Жорий мавсумда Хуго Ларссон барча турнирларни ҳисобга олганда 22 та ўйинда иштирок этиб, тўртта гол урган ва битта голли узатма амалга оширган.
Хуго Ларссоннинг "Айнтрахт" билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача амал қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пеп Гвардиола: "Манчестер Сити" трансферлари ҳақида фикр билдирмайман"
Абдуқодир Ҳусановга "Манчестер Сити" мухлисидан мактуб...
Премьер-лигада ўйнаётган осиёлик энг қиммат футболчилар
Уильямс: "Саудия майдонларида ҳаракат қилиш ҳақиқий шармандачилик"
Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"да нечанчи рақамда ўйнайди?
Дунёни ўзбекча гапиришга мажбурлаётган Ҳусанов!
Ислом Махачев ва Арман Царукян жанги муддатидан аввал якунланади... (Сўровнома)
Йил тўқнашуви: Ҳабиб Нурмагомедов яна Конор МакГрегорга қарши!