UFC собиқ чемпиони, америкалик Деметриус Жонсоннинг Ренато Мойкано (20-5-1) ва Ислом Махачев (26-1) жанги ҳақида гапирди.
“Кўпчилик кард ёмонлашганини айтди. Бироқ мен бу фикрга қўшилмайман. Ўйлашимча, кард бундан ҳам яхшиланди. Сўнгги пайтларда Мойкано нималар қилиб ташлаганини кўрдингиз. У охирги 4 та жангида кетма-кет ғалаба қозонди. Шу боис мазкур баҳс Махачев учун янада қийинроқ бўлади. Кураш қандай кечишини ҳеч ким билмайди. Чунки Ренато Ислом учун Царукяндан ҳам хавфли рақиб" - деди Деметриус Жонсон ўз блогида.
Эслатиб ўтамиз, кеча Арман Царукян жароҳати туфайли Ислом Махачевга қарши жангдан бош тортди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар