16:40 / 01.02.2025
129

U20 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳ босқичидаги ўйинлари тақвими

U20 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳ босқичидаги ўйинлари тақвими
Хабарингиз бор, 6-23 февраль кунлари Хитойда U20 Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Унда Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U20 терма жамоаси ҳам иштирок этади. Вакилларимиз гуруҳ босқичида Яман, Индонезия ва Эрон билан баҳс олиб боради.

Гуруҳ босқичи ўйинлари тақвими билан танишинг:

1. 13 февраль куни соат 14:15 да ЎЗБЕКИСТОН - Яман;

2. 16 февраль куни соат 16:30 да Индонезия - ЎЗБЕКИСТОН;

3. 19 февраль куни соат 16:30 да ЎЗБЕКИСТОН - Эрон.

Маълумот ўрнида, мазкур мусобақа Чилида бўлиб ўтадиган 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтайди. Мусобақанинг энг яхши 4 та жамоаси 2025-йилги ёшлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт