14:04 / 03.02.2025
1 543

Хосеп Гвардиола: Энди бу ўйинчини қўйиб юбормаймиз!

Хосеп Гвардиола: Энди бу ўйинчини қўйиб юбормаймиз!
“Манчестер Сити”нинг 22 ёшли ўйинчиси Жеймс Макэйтига Германиянинг амалдаги чемпиони - Леверкузеннинг “Байер” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужумкор футболчининг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга қандай муносабатда экани маълум бўлди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, испаниялик мутахассис бу футболчини қўйиб юбормайди. “Манчестер Сити” мутасаддилари ҳам бу ўйинчи яқин келажакда асосий таркибнинг муқим ўйинчиси бўлишига ишонади.

Макэйти “Сити” тарбияланувчиси ҳисобланади. Орада икки маротаба “Шеффилд Юнайтед”да ижарада ўйнаб келган.

Жорий мавсумда биринчи жамоа таркибида барча турнирларда 15 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига бешта гол ёздириб қўйди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хосеп Гвардиола: Энди бу ўйинчини қўйиб юбормаймиз!