00:40 / 14.02.2025
119

Аканджи мавсум охиригача сафдан чиқди: Ҳусанов "Сити" асосий таркибига кириш имкониятига эга

Аканджи мавсум охиригача сафдан чиқди: Ҳусанов "Сити" асосий таркибига кириш имкониятига эга
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Мануэль Аканджи Чемпионлар Лигаси доирасида "Реал Мадрид"га қарши ўйинда (2:3) жиддий жароҳат олди ва эҳтимол, мавсум охиригача сафдан чиқди.

Бу эса "шаҳарликлар"нинг ўзбекистонлик футболчиси Абдуқодир Ҳусанов учун катта имконият яратмоқда. Metaratings.ru нашри ёш ҳимоячининг "Сити"нинг асосий таркибига мустахкам жойлашиш эҳтимоли ҳақида фикр юритди.

Ҳусанов "Манчестер Сити" асосий таркибига кириши мумкин

Лига 1/16 финали доирасидаги илк учрашувда "Манчестер Сити" "Этихад" стадионида "Реал Мадрид"ни қабул қилди. Қизғин баҳсда меҳмонлар 3:2 ҳисобига ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш имкониятини оширишди.

Иккинчи бўлим бошида швейцариялик ҳимоячи Мануэль Аканджи жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Уни 46-дақиқада Рико Люис алмаштирди. FPL MCFC маълумотига кўра, футболчининг жароҳати жиддий бўлиб, у фақат 2025/26-йилги мавсумга қайтиши мумкин.

Бу "Манчестер Сити" учун йўқотиш бўлса, Ҳусанов учун катта имконият. Аканджи айнан унинг асосий рақиби бўлиб келган ва энди ўзбекистонлик футболчи Гвардиоланинг жамоасида ўз ўрнини топиши мумкин.

Қизиғи шундаки, "Сити"нинг "Реал"га мағлубиятидан сўнг, жамоа мухлислари ижтимоий тармоқларда Ҳусановни таркибга қайтаришни талаб қилишган. Ўйин давомида у заҳира ўриндиғида бўлган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт