Трамп: Урушни тўхтатмоқчи бўлсангиз, иккала томон билан гаплашишингиз керак

2 дақиқа ўқиш955
Трамп: Урушни тўхтатмоқчи бўлсангиз, иккала томон билан гаплашишингиз керак
АҚШ президенти Дональд Трамп сешанба куни Оқ уйнинг амалдаги раҳбари сифатида иккинчи муддатда биринчи марта Конгресснинг ҳар икки палатасида нутқ сўзлади.

У ҳокимиятда бир ярим ойлик фаолияти давомида эришган ютуқлари, Украинада тинчлик ўрнатиш борасидаги ишлари, Панама канали ва Гренландия бўйича режалари ҳақида гапирди, шунингдек, импорт қилинадиган товарларга янги божлар қўйиш билан таҳдид қилди.

"Биз 43 кун ичида аксарият маъмуриятлар тўрт йил ёки саккиз йил ичида эришганидан кўпроқ нарсани уддаладик. Ва бу ҳали бошланиши", — деди Трамп нутқи бошида.

Трампнинг айтишича, у аллақачон 100 тага яқин ижро фармойишларини имзолаган ва 400 тадан ортиқ ҳаракатни амалга оширган ва бу Қўшма Штатлар учун "соғлом фикрни тиклаш" бўйича рекорд ўрнатган.

У, шунингдек, Америка товарларига ортиқча божлар қўядиган мамлакатларга нисбатан жавоб тарифларини эълон қилди.
"Ҳиндистон бизнинг машиналаримизга 100 фоиздан ортиқ бож қўяди, Хитой биз қўйгандан икки баравар кўп бож қўяди, Европа ҳам шундай қилади. Бу 2 апрелда тугайди", — деди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар энди тенг бўлмаган савдо шароитларига тоқат қилмоқчи эмас. Унинг айтишича, маҳаллий ишлаб чиқариш ва бутун ишлаб чиқариш саноати учун солиқлар камайтирилади, корхоналарга харажатлар 100 фоиз ҳисобдан чиқарилади. Трамп, шунингдек, мигрантларнинг АҚШга ноқонуний ўтишлари сони рекорд даражага тушганини айтиб ўтди.

АҚШ президенти Украинадаги можарога изоҳ берар экан, бу телбалик, қотиллик ва бемаъни можароларни тўхтатиш вақти келганини айтди.

"Бу беъманиликни тўхтатиш вақти келди. Қотилликни тўхтатиш вақти келди. Бу маъносиз урушни тугатиш вақти келди", — деди Трамп Конгрессга мурожаатида.

Унинг қайд этишича, Украинадаги жангларни тугатиш учун "тинимсиз" саъй-ҳаракатларни амалга оширади ва ҳар икки томон билан мулоқотни давом эттиради.

Унинг сўзларига кўра, Москва билан музокаралар чоғида Америка томони тинчлик ўрнатишга тайёрлиги ҳақида “кучли сигналлар” олган. "Бу ажойиб натижа бўлмайдими?", дея савол билан юзланди президент.

Дональд Трамп шунингдек, Владимир Зеленскийдан Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар столига имкон қадар тезроқ ўтиришга тайёрлиги ҳақида мактуб олганини маълум қилди.

“Бугун мен Зеленскийдан муҳим хат олдим... Украина узоқ муддатли тинчликка эришиш учун имкон қадар тезроқ музокаралар столига ўтиришга тайёр", — деди Трамп.

У можарога имкон қадар тезроқ барҳам бериш кераклигини ва бунинг учун барча томонларнинг ҳамкорлиги зарурлигини таъкидлади. "Агар сиз урушни тўхтатмоқчи бўлсангиз, иккала томон билан гаплашишингиз керак", дея қўшимча қилди АҚШ етакчиси.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?