12:59 / 20.03.2025
642

Элдор Шомуродов: "Рома"дан кетишга яқин эдим, аммо ҳозир барчаси яхши бўлиб кетди"

Элдор Шомуродов: "Рома"дан кетишга яқин эдим, аммо ҳозир барчаси яхши бўлиб кетди"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг "Рома" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов 90minutuz подкасти меҳмони бўлди.
- Ёзда сиз билан Францияда Олимпиададан олдин гаплашганимизда "Рома"даги фаолиятингиз сўроқ остида эди. Ҳозир эса "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси сифатида гаплашяпмиз...

- Футбол шуниси билан қизиқда. Ёзда келажагим ҳақида ўзим ҳам ҳеч нарсани билмасдим. Бошқа клубга ўтишим мумкин эди. Қишда ҳам мураббийлар алмашинуви бўлганидан кейин бошқа клубга ўтишимга бир қадам қолганди. Охири барибир "Рома"да қолдим ва ой ўйинчиси деб топилдим. Барчаси яхши томонга ўзгарди. Футболчилар фақат машғулот қилиш ва ўйинни ўйлаш керак, келажак қандай бўлиши эса Аллоҳдан.

- Мураббийнинг ўрни қанчалик? Айнан Раньерининг ўрни?
- Албатта, мураббийнинг ўрни муҳим. Чунки мураббий футболчи билан кўпроқ суҳбат қилса ёки яхшироқ билса, ўйинчига анчагина енгилроқ бўлмоқда. Раньери билан ўтган йил ҳам бирга ишлаганман, шу сабаб менга уни тушиниш осонроқ. Раньери ҳеч қачон футболчига ортиқча босим қилмайди, юракдан футбол ўйнанглар дейди. Тактик ва техник муаммолар ҳаммада бўлади, ҳатто мен ҳам хато қиламан дейди. Футболчилардан майдонда борини беришини хоҳлайди.

- Довбик жароҳат олганидан кейин Раньери сизга ишонди ва сиз ўз имкониятингиздан тўлақонли фойдалана олдингиз. Шу сабабли ҳозир асосий таркиб футболчисига айланиб олдингиз. Шу фикрга қандай қарайсиз?
- Руҳий томонлама ҳам ўзимда ўзгариш ҳис қилдим. Барибир одам 30га яқинлашганида ақллироқ бўла бошлайди. 3 йил олдин футбол ҳақида, тайёргарлик ҳақидаги фикрларим бошқача эди. Кўп заҳирада ўтирсам ҳам кўп нарсани ўрганиб олдим. Заҳирадан майдонга қанақа кайфиятда тушишим кераклигини билиб олдим. Футболчи билан жисмоний ҳолатдан кўра руҳий ҳолати муҳимроқ. Чунки руҳан тайёр бўлсангиз, жисмонан тайёр бўлмасангиз ҳам ўйинда яхши ҳаракат қила оласиз.

Ёзда "Рома"дан кетиш эҳтимолим катта бўлгани учун ҳаттоки клубдан алоҳида шуғулланган пайтларим ҳам бўлди. Алоҳида шуғулланган машғулотларда кетсам ҳам, қолсам ҳам виждоним тоза бўлиши учун боримни бериб ҳаракат қилардим. Буни ўша пайтдаги мураббий Де Росси кўриб турарди ва охирида жамоада олиб қолишга қарор қилганди.

Подкастни тўлиқ ҳолда қуйида томоша қилишингиз мумкин:


Манба: championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт