01:03 / 30.03.2025
542

ПСЖ “Сент-Этьен”ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди

ПСЖ “Сент-Этьен”ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди
Франция Лига 1нинг 27-турида "ПСЖ" сафарда "Сент-Этьен"ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув "Жоффруа Гишар" стадионида бўлиб ўтди.

"Сент-Этьен" ўйинда ҳисобни очди — 9-дақиқада Люка Стассен жамоасини олдинга олиб чиқди. Аммо бу устунлик узоққа чўзилмади.

ПСЖ жавоб зарбаларини кетма-кет йўллади:
• Гонсалу Рамуш (43’ пенальти)
• Хвича Кварацхелия (50')
• Дезире Дуэ (53’, 66')
• Жуан Невес (62')
• Иброҳим Мбайе (90')

54% тўпга эгалик ва 22 та зарба билан ПСЖ тўлиқ устунлик қилди. Улар 71 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлашди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт