
Жорий йил 1 апрелдан 5 апрелгача Бразилияда бокс бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Иккинчи кунда 3 нафар чарм қўлқоп усталаримиз рингга кўтарилиши белгиланган эди.
Ҳозиргина -60 кг вазн тоифасида Мадияр Данияров ва Италия вакили Мишель Бальдасси жанги якунланди. Ҳамюртимизнинг устунлигида ўтган баҳс натижада ҳам ўз исботини топди. Тўлиқ давом этган тўқнашувда Данияров очколар эвазига ғалаба қозонди - 4:1.
Маълумот учун, олдинда бизни Асилбек Жалилов ва Нурзат Онгаров (Қозоғистон) қарама-қаршилиги кутмоқда. Ушбу жанг 2 апрель тахминан, соат 03:30 да (Ўзбекистон вақти билан) старт олади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар