date
views 159

Суперлига. Март ойининг энг яхши мураббийи ва футболчиси аниқланди

Суперлига. Март ойининг энг яхши мураббийи ва футболчиси аниқланди
Март ойида Ўзбекистон Суперлигасида 3 та тур учрашувлари ўтказилди. Ушбу баҳслардан кейин Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ойнинг энг яхши мураббийси ва футболчиси номини эълон қилди.

Унга кўра, “ОКМК” устози Миржалол Қосимов март ойининг энг яхши мураббийси совринини қўлга киритди. Унинг қўл остида олмалиқликлар март ойида 3 та ўйин ўйин ўтказиб, 3 ғалабани қўлга киритди. Тўплар фарқи 7:2 кўринишини олди.

Фото: ЎзПФЛ
Энг яхши футболчи совринига “Бунёдкор”нинг албаниялик легионери Луис Качорри эга чиқди. 27 ёшли ҳужумчи март ойида Суперлигада 3 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйди. Унинг голлари эвазига айни пайт “қалдирғочлар” турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди.

Фото: ЎзПФЛ
Маълумот учун, Суперлиганинг 5-тур баҳслари 11 апрель кунидан старт олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт