
УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб учрашувида “Боруссия” Дортмунд “Сигнал Идуна Парк”да “Барселона”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Бироқ икки ўйин натижасига кўра (3:5) ярим финалга каталонияликлар йўл олди.
Учрашувнинг қаҳрамони Серу Гирасси бўлди — у 11-дақиқада пенальтидан, кейин 49 ва 76-дақиқаларда яна икки бор дарвозани ишғол қилди. “Барселона”нинг ягона голи Рами Бенсебаинининг автоголи орқали 54-дақиқада киритилди.
“Боруссия” ўйинда фаоллик кўрсатди — 18 та зарба, 11 та аниқ зарба, 8 та бурчак зарбалар ва 83% пас аниқлиги қайд этилди. Аммо тўп назоратида “Барселона” устунлик қилди (54%). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар